Ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпионатида пешқадамлик қилишмоқда

Ёш хоккейчиларимиз Осиё чемпионатида пешқадамлик қилишмоқда

Маълум қилганимиздек, айни кунларда Мўғулистонда хоккей бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг етакчига айланди.

Терма жамоамиз дастлаб Туркманистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча Эрон билан баҳс олиб борган йигитларимиз 14:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, 6 очко жамғарган жамоамиз шайбалар нисбатига кўра пешқадамга айланиб олди.

Бугун мусобақада дам олиш куни. 3-турда ҳамюртларимиз дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган мезбонларга қарши баҳс олиб боришади. Яна бир аҳамиятли томони, мусобақа давомида 6 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ва яна шунча ассист муаллифига айланган юртдошимиз Жасурбек Рустамхонов 2 турдан сўнг энг яхши снайпер бўлиб турибди.

1-тур. Ўзбекистон – Туркманистон — 5:0
2-тур: Ўзбекистон – Эрон 14:1

14.03.2023
3-тур: Мўғулистон – Ўзбекистон

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.