Хоккейчиларимизга Қозоғистоннинг «Бейбарис» клубига рақиблик қилди. Биринчи бўлим ўрталарида қозоғистонликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлган бўлса, тайм тугашига 3 дақиқа қолганида Кириллов мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда «Бейбарис» яна олдинга ўтиб олди — 1:2. «Ҳумо» эса ҳисобни тенглаштиришга анча қийланди. Жамоамиз бу ишни ўйин тугашига атиги 2 сония (!) қолганида уддалашди. Яна ўша Кириллов томонидан йўлланган кучли бўлмаган зарба натижасида шайба хоккейчилар орасида ўтиб кетиб, дарвозага тўрига бориб тушди.
Аммо ғалаба барибир «Бейбарис»га насиб этди. Овер-таймнинг 10-дақиқаси якунланаётган паллада Денис Михнин гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, «Ҳумо» «Бейбарис» тўқнашувида қозоғистонликлар олдинга ўтиб олишди. Жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳс бугун «Ҳумо» аренада бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да старт олади.
Рақиб майдонидаги кейинги 2та баҳс 16 ва 17 март кунларига белгиланган. Ярим финал баҳслари жамоалардан бири 4 та ғалабани қўлга киритгунга қадар давом этади.
Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Ярим финал, 1-ўйин
«ҲУМО» «БЕЙБАРИС» 2:3 ОТ (1:1, 0:1, 1:0, 0:1)
0:1 09:53 - Иванов (Бурделёв, Холоденин)
1:1 17:19 - Кириллов (Рехтин)
1:2 33:06 - Воробьев (Михайлов, Ершов)
2:2 59:58 - Кириллов
2:3 69:54 - Михнин (Кутугин, Маркелов)
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.