Сўнгги кунги беллашувларда 20 нафар ўзбекистонлик дзюдочи татамига чиқди. Давлат Бобонов ( 90 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси «катта дубулға» мусобақасида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди. «Катта» дубулға турнирида 8 та медал Ўзбекистон терма жамоаси учун рекорд натижа ҳисобланади. Шунингдек, тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи 5-поғонани банд этган бўлса, яна тўрт нафари 7-ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида Япониядан (4-3-2) кейин иккинчи ўринни қўлга киритди. Кучли бешликдан Австрия (1-2-0), Грузия (1-1-1) ва Венгрия (1-0-1) жой олди.
Тошкент Катта дубулға—2023 мусобақасида совриндор бўлган Ўзбекистон вакиллари:
Олтин медаль
73 кг: Муроджон Йўлдошев
90 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Алишер Юсупов
Кумуш медаль
66 кг: Сардор Нуриллаев
Бронза медали
60 кг: Достон Рўзиев
66 кг: Муҳриддин Тиловов
81 кг: Мусо Собиров
70 кг: Гулноза Матниёзова
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.