Атирау шаҳридаги кечган қийин ўйинда тошкентликлар ғалабани илиб кетишди. Ўйиннинг 12-дақиқасида Александр Дрягилев ҳисобни очган бўлса, мезбонлар иккинчи тайм бошида мувозанатни тиклашди.
Тайм ўрталарида «Ҳумо» бир киши кўп бўлиб ўйнаш имкониятидан унумли фойдаланиб, иккинчи голни урди. Гол муаллифи — Вадим Кравченко. Иккинчи бўлим тугашига 30 сония қолганида «Бейбарис» ҳисобни яна тенглаштирди.
Учинчи бўлимда шайба дарвозаларга кирмади ва навбат овер-таймга берилди. Қўшимча бўлим бошида хоккейчимиз Дмитрий Архипов 2 дақиқага четлатилди. Бу вақтда «Ҳумо» яхши ҳимояланди ва Архипов музга қайтгач, жамоамиз ҳужумкорликни оширди.
Овер-таймнинг 8-дақиқаси бошланган пайтда Павел Синявский шайбани рақиб дарвозасига жойлаб, «Ҳумо»га муҳим ғалабани тақдим этди.
Шу тариқа, «Ҳумо» серияда 2:1 ҳисоибда олдинга ўтиб олди. Эртага жамоалар ўртасидаги тўртинчи ўйин бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳслари жамоалардан бири 4 та ғалабани қўлга киритгунга қадар давом этади.
Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Ярим финал, 3-ўйин
«БЕЙБАРИС» «ҲУМО» 2:3 (0:1, 2:1, 0:0, 0:1)
Голлар:
11:58. 0:1 — Александр Дрягилев.
23:42. 1:1 — Александр Воробьев.
31:34. 1:2 — Вадим Кравченко.
39:29. 2:2 — Артём Бурделёв.
67:14. 2:3 — Павел Синявский.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.