Бокс. Феруза Казакова жаҳон чемпионатидаги юришини ғалаба билан бошлади

Бокс. Феруза Казакова жаҳон чемпионатидаги юришини ғалаба билан бошлади

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Дунёнинг кучли аёл чарм қўлқоп усталари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ғолиблик учун баҳсларга киришди.

Хусусан, — 52 кг. вазнда Ўзбекистон чемпиони, Тошкент вилоятилик Феруза Казакова дастлабки босқичда Жанубий Корея вакиласи Жунхюнг Жунга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли ўтган жанг якунида Казакова рақибасини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.