Боғча болалари олдида жисмоний зўравонликка учраган аёл мактабгача таълим муассасаси ходими эмаслиги айтилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00 оралиғида Қуйи Чирчиқ туманидаги «Ласточка» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор бўлмаган шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир этилган. Ушбу эр-хотиннинг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл, кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган, сўнг эр хотинини кетидан кириб жанжал ҳолати НМТТ ичида давом этган.
Маълумот бўлишича, дўппосланган аёл боғчада умуман иш фаолиятини олиб бормаган.
Айни дамда, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.