52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз юқори рейтинг поғонаси сабаб биринчи даврадан эркин ўтди. Шундан сўнг Келдиёрова саралашда Қозоғистон, Польша вакилларини, ярим финалда эса Хитой терма жамоаси аъзосини муддатидан аввал мағлубиятга учратишга эришди.
Ҳамюртимиз олтин медаль учун Токио 2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи билан беллашди ва 40 сонияда 2 та вазари баҳосини қўлга киритиб, чемпионга айланди.
Шу тариқа, Келдиёрова Париж 2024 олимпиадаси учун муҳим баллга эга бўлди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.