Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Аниш Гирини мағлуб этди

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Аниш Гирини мағлуб этди

Бугун Германияда шахмат бўйича Chessable Masters турнири старт олди.

Плей-офф тизимида ўтказилаётган ушбу турнирнинг нимчорак финалида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Аниш Гирига қарши дона сурди.

Учта партия якунига кўра, Нодирбек рақибини икки марта мағлуб этди ва бир марта дуранг ўйнади. Шу тариқа, 2,5 — 0,5 ҳисобида ғалаба қозонган Абдусатторов мусобақа чорак финалига йўл олди.

Энди Нодирбек эртага чорак финал доирасида ҳиндистонлик Аржун Эригаисига қарши ўйин ўтказади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.