Таэквондо WТ: Ўзбекистон терма жамоаси «катта дубулға» мусобақасини 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади

Таэквондо WТ: Ўзбекистон терма жамоаси «катта дубулға» мусобақасини 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

— 80 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Жасур Жайсунов турнир ғолибига айланди. Жаҳон чемпиони Светлана Осипова эса (+73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир лицензион характерга эга бўлиб, декабрь ойида ўтадиган яна бир «Катта дубулға» мусобақаси якунига кўра, Париж — 2024 Олимпия ўйинларининг дастлабки лицензиатлари аниқланади.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.