Жамоамиз бугун ҳам Қозоғистоннинг «Номад» клубига қарши дастлабки учрашувни ўтказди. Ўйин астаналиклар учун жуда яхши бошланди. Улар учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишган бўлса, 15-дақиқага келиб ҳисобни мустаҳкамлашди — 0:2.
«Ҳумо» иккинчи бўлим ўрталарига келиб Денис Шураковнинг голи эвазига ҳисобни биттага қисқартирди. Учинчи тайм ўрталарида эса «Номад» майдонда бир киши бўлиб қолди. Бундан эса хоккейчиларимиз унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи — Максим Трунёв.
Асосий вақтда ҳисоб тенг бўлгани учун овер-тайм белгиланди. Учинчи 3-дақиқасида Тимур Шингареев қарши ҳужумга ўтди ва рақиб ҳудудида икки ҳимоячини чалғитган ҳолда ажойиб зарба билан ғалаба голи муаллифига айланди — 3:2.
Шу тариқа, «Ҳумо» финалдаги дастлабки ғалабага эришди. Чемпионлик серияси бир жамоа 4 ғалаба эришгунга қадар давом этади. Иккинчи ўйин эртага 19:30да «Ҳумо арена»да бўлиб ўтади.
Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Финал, 1-ўйин
«ҲУМО» «АСТАНА» 3:2 ОТ (0:2, 1:0, 1:0, 1:0)
Голлар:
02:23. 0:1 — Алихан Омирбеков
14:18. 0:2 — Адиль Бекетаев
33:49. 1:2 — Денис Шураков
53:28. 2:2 — Максим Трунёв
62:28. 3:2 — Тимур Шингареев
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.