Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан овоз йиғиш йўли билан Сурхондарё вилояти ҳокими тасдиқланди.
Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини тавсия этди.
Сурхондарё вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди ва Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент сессияда билдирилган режа ва таклифлардан келиб чиқиб, янги ҳоким ва мутасаддилар олдида вилоятни янада ривожлантириш бўйича турган вазифаларни белгилаб берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.