Бунга ШҲТ давлат раҳбарларининг олий даражадаги навбатдаги саммити Самарқандда ўтказилиши сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, дарслар кечиктирилишига жорий йил сентабр ойида мамлакатда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг олий даражадаги навбатдаги Саммити, шунингдек қатор хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифлари бўлиб ўтиши сабаб бўлган.
«Самарқанд шаҳридаги мактаб ўқувчиларининг қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.