Намоз вақтида автомобиллар ҳаракати чекланади.
Пойтахтда жами 120 та масжидда “Таровеҳ” намозлари ўқилиши кўзда тутилган бўлиб, қуйидаги масжидлар жойлашган кўчаларда ҳаракат чекланади:
Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
— Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасигача;
Бектемир тумани бўйича:
— Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар;
Яшнобод тумани бўйича:
— Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
— Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасигача;
Миробод тумани бўйича:
— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қуйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
— Қуйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қуйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасигача;
Сергели тумани бўйича:
— Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасигача (Темир панжара 20);
— Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;
Яккасарой тумани:
— Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача;
— Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чорраҳасигача;
— Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасигача;
Янгиҳаёт тумани:
— Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш йўли ёпилади;
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача;
— Комолон масжиди Бунёдкор-Комолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасига қадар;
Олмазор тумани бўйича:
— Хаст Имом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача;
— Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;
— Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача;
Юнусобод тумани бўйича:
— Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасидан Шивили кўчасигача;
Учтепа тумани бўйича:
— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қаъни айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача;
— Хазрати Али масжиди Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-Замахшари 1-тор кўчасигача;
Чилонзор тумани бўйича:
— Новза масжиди Бунёдкор-Муқимий кўприк остидан Олий Мажлис қаршисигача;
— Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.