Бокс — 2023. Ойбек Жўраевдан ҳам муваффақиятли старт

Бокс-2023. Ойбек Жўраевдан ҳам муваффақиятли старт

Жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунига келганда Ойбек Жўраев мусобақадаги илк беллашувини ўтказди.

— 54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз биринчи босқичда сербиялик Тамир Галанов устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Ойбек барча раундларда устунликка эришган бўлса, сўнгги бўлимда у рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Боз устига, рефери Галановга огоҳлантириш берди. Натижада ҳакамларнинг баҳолари қуйидаги кўринишда бўлди — 5:0 (30:26, 30:26, 30:26, 30:26, 30:26).

Шу тариқа, Ойбек Жўраев жаҳон чемпионатидаги илк жангида ғалаба қозониб, нимчорак финалга йўл олди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.