Спортимиз мутасаддилари Дохада дзюдочиларимиз билан учрашишди

Спортимиз мутасаддилари Дохада дзюдочиларимиз билан учрашишди

Хабарингиз бор, кечадан Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди.

Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж — 2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколарини қўлга киритди.

Дзюдочиларимизни қўллаб-қувватлаш учун спортимиз мутасаддилари – Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Қатар пойтахтига етиб боришди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.