Пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги кутубхона расман очилди.
Маълумот учун, 2018 йил август ойида Оқсарой ҳудудида Ислом Каримов номидаги кутубхона иш бошлаган эди. Мазкур маърифат маскани Шавкат Мирзиёевнинг Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш бўйича қабул қилган қарори асосида ўз фаолиятини бошлаган.
Кутубхонада Ислом Каримовнинг асарларидан ташқари, тарихчи, файласуф, сиёсатшунос олимларнинг биринчи президент ҳаёти ва фаолиятига оид қўлёзмалари, бадиий адабиётлар, илмий нашрлар кенг жамоатчиликка тақдим этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.