Бу Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХБ сервер қурилмаларида профилактика ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.
Унга кўра, «Aвтотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш», «эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш», «Aвтомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия» ҳамда автомобил бошқаришга электрон ишончнома бериш каби тизим билан боғлиқ хизматлар вақтинча ишламайди.
Маълумот учун: «Aвтотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш» хизмати учун тўловни амалга оширганлар рухсатномаси техник ишлар якунидан сўнг тақдим этилиши маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.