Ёввойи ҳайвон бино деразаларини синдириб ташлади. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, айиқ 103-сонли мактаб биносидаги деразаларга ўзини урган. Дераза синиши оқибатида қон излари пайдо бўлган.
«Айиқни мактабга келиши оқибатида бирор-бир ўқувчи ёки педагог ходимларга тажовуз қилмаган. Ҳеч қандай жароҳат кўриш ҳолати мавжуд эмас» дейди Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходими.
Ҳолат Чироқчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари иштирокида ўрганилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.