Ҳаракат тезлиги соатига 60 кмга туширилганига қаршиман — Халима Ибрагимова

Ҳаракат тезлиги соатига 60 кмга туширилганига қаршиман — Халима Ибрагимова

Таниқли санъаткор Халима Ибрагимова ҳаракат тезлиги 60 км/соат қилиб белгиланганига муносабат билдирди.

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар ва туманлар марказларида жорий йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш мақсадида ҳаракатнинг максимал тезлиги 60 км/соатга туширилди.

Ушбу қарор юзасидан таниқли санъаткор Халима Ибрагимова ўз муносабатини қуйидагича билдирди.

«Жорий йил 1 апрель кунидан бошлаб ҳаракат тезлигини 60 км қилиб қўйишди. Бу қарор кимга ёқди ёки ким қарши билмайман, аммо бунга шахсан ўзим қаршиман. 70 тезлик яхши эди. Тирбандликни ҳисобга оладиган бўлсак шундоқ ҳам тошбақага ўхшаб юрамиз шаҳарни ичида. Лекин шунча зўр автомобилларни ҳайдаш учун олиб киришяпти, 60 тезликда тошбақага ўхшаб юрмаймизку, тўғрими?

Қоидани бузадиган одам бузаверади, керак бўлса биз ҳам 1 ярим миллионлаб жарима тўладик. Агарда шошилаётган бўлсак ва тўлайдиган жаримамизни борадиган жойимиз қопласа гап бўлиши мумкин эмас. Менимча 60 тезлик жуда ҳам паст. Референдум пайтида буни яна қайта ўйлаб кўришади, деб ўйлайман. 70 биз учун зўр», — деди Халима Ибрагимова.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.