Август ойида ҳам айнан шу кўчада дарахтларни кесилиши сабаб туман ҳокими ва прокурори ишдан олинганди.
Ҳолат юзасидан прокуратура текширув ўтказган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам айнан шу кўчада йўл кенгайтириш ишлари чоғида 100 га яқин кўп йиллик дарахтда шикастланиш хавфи аниқлангани ва бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлгани ортидан туман прокурори ва ҳокими ишдан олинганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.