Тошкентда тўртта автомобиль ўзаро тўқнашди — жароҳатланиш бор
(видео)
Lacetti, Nexia 3, Nexia 2 ва Captiva автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
2023 йил 8 апрель куни соат 9:00 ларда Тошкент шаҳар Шайҳонтохур тумани Фурқат кўчасида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Lacetti, Nexia 3, Nexia 2 ва Captiva автомобиллари ўзаро тўқнашган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Nexia 2 йўловчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.