Нукусга янги ҳоким тайинланди

Нукусга янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.

Абатбай Сапарбаевич Данияров Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. У шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

26 июль куни ташкилий масала кўрилган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.

Абатбай Данияров 1987 йилда Нукусда туғилган, 2008 йилда Нукус давлат педагогика институтини инглиз тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2020 йил ноябрь ойидан буён Нукус ҳокимлигини Утемурат Панаев бошқариб келаётган эди. Унинг ишдан бўшатилиши сабаблари айтилмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.