Замонавий кўринишдаги автомобиль сотиб олиш учун аслида 20 млрд сўм ажратилган.
Маданият ва туризм вазирлиги шов-шувларга сабаб бўлган, давлат буджетига қарийб 8 млрд сўмга тушган кўчма студияли юк машинасини тақдим этди.
«Уни ўзида саҳнаси бор, овоз кучайтиргичларидан тортиб, экранларигача бўлади. У замонавий кўринишдаги катта саройларни, дейлик, «Халқлар дўстлиги» санъат саройининг худди кичрайтирилган саҳнасидек бўлади. Бундан мақсад энг чекка ҳудудларда ҳам сифатли хизмат кўрсатиш. Оддий қора пардани олдида хира лампочкани ёқиб қўйиб, концерт беришлар даври ўтди. Аҳолини савияси кундан кунга ўсиб, дунёни кўряпти. Шунинг учун юқори даражада хизмат кўрсатиш талаб этилади. Буни вазирлик ютуғи деб, тўғри тушунишим керак», дея таъкидлаган эди Озодбек Назарбеков.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.