15 август куни Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА) 213 минг 352 еврога тенг компьютер техникалари ва махсус жиҳозларни Ўзбекистоннинг бир қатор давлат идораларига топширди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси хабар бермоқда.
БОМКА дастури Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган. Дастур техник жиҳозларни уларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келаётган давлат идораларининг техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида сотиб олди.
Божхона қўмитасининг Божхона институтига 39 минг 070,81 евролик компьютер техникалари етказиб берилди. Унинг таркибида ўқув жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими учун дастурий таъминот — иш станцияси, ўқув жараёнини LCD экран ва бошқа жиҳозлар ёрдамида мультимедиали визуализация қилиш учун дастурий таъминотга эга сервер бор.
Бундан ташқари, БОМКА томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига 20 минг 231,31 евро миқдоридаги компьютер техникалари ҳам тақдим этилди.
БОМКА Европа Иттифоқининг Ҳамкорлар консорциуми ҳамда Миграция сиёсатини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади. Ҳамкорлар консорциуми Латвия Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати томонидан бошқарилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.