Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий битимлар тасдиқланди

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий битимлар тасдиқланди

Президент Ўзбекистоннинг Қатар билан инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромад солиқлари бўйича имзоланган иқтисодий битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

28 август куни президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжатлар билан Ўзбекистон ҳамда Қатар ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:

  • инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
  • даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.

Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган. Шунга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.

«Газета.uz»да реклама

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирганди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилган, 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.