Навоий вилоятида 4 нафар ҳоким интизомий жазога тортилди

Навоий вилоятида 4 нафар ҳоким интизомий жазога тортилди

Навоий вилояти ҳокими фармойиши билан Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди, Кармана тумани ҳокимига жарима жазоси қўлланилди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ғозғон шаҳри, Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана туманлари ҳокимларига интизомий жазо қўллади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг янги фармойишида маълум қилинди.

Хусусан, вилоят ҳокимлигининг 14 августда ўтказилган аппарат йиғилиши баёни ижросини таъминламагани ва ижро интизомини сусайтириб юборгани учун Қизилтепа тумани ҳокими в.в.б. Нодир Ҳайитовга ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

Ғозғон шаҳар ҳокими Азим Базаров ва Хатирчи тумани ҳокими в.в.б. Иноят Муҳаммадиевга ҳам ҳайфсан қўлланилган.

Уларнинг жазога тортилишига эса президентнинг қарор ва фармойишлари ижросини таъминлашда сусткашлик қилгани, ишларни тўғри ташкил этмагани, мурожаатлар билан ишлашда хато ва камчиликларга йўл қўйгани, ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлик билан ёндашгани сабаб сифатида кўрсатилган.

Шунингдек, Кармана тумани ҳокими Фахриддин Умаровга юқоридаги сабаблар туфайли ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазосига тортилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.