Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди

Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди. Президент администрациясида, шунингдек, бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон президенти ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Шу билан бирга, Президент администрациясида бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан буён 38 ёшли Саида Мирзиёева Президент администрациясининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати шуъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётганди. Янги ташкил этилган шуъба жамоатчилик фикри ва ахборот сиёсатини ўрганишга масъул бўлган администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов тизими тузилмаси таркибига кирган.

Саида Мирзиёева Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, Тошкент давлат юридик университети ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри, иқтисод фанлари номзоди.

«Газета.uz»да реклама

2019−2020 йилларда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Комил Алламжонов раҳбари бўлган) директори ўринбосари, сўнгра Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган ва Сардор Умурзоқов бу лавозимдан озод этилиб, президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.