«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига

«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига

Президент «Самарқандда ишлаш қийинлигини билган ва Тошкентга қайтмоқчи бўлган» Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлидидин Умаровни кўпчилик мақташини айтди. «Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин», — деди Шавкат Мирзиёев ДСҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосарига.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари вилоятда электр энергияси тақчиллигидан огоҳлантириб, вилоят ҳокими, унинг ўринбосари, шунингдек, энергетика вазирининг биринчи ўринбосарини танқид қилгани ҳақида ёзган эдик.

«Дарё» нашри мазкур учрашувдан олинган видеони эълон қилди, унда Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлиддин Умаров «яратилган шарт-шароитлар» учун президентга миннатдорлик билдиришга уринганини кўриш мумкин.

«Ассалому алайкум, ҳурматли президент. Ҳурматли президент, сиз ҳамма шароитларни қилиб бергансиз, айниқса, Самарқанд шаҳрида…», — деб сўз бошлади ҳоким.

«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига
Фазлиддин Умаров (чапда).

«Газета.uz»да реклама

Шавкат Мирзиёев унинг гапини дарҳол бўлди: «У гаплар менга керак эмас. Шароитлар… Менга натижа керак».

«Мен сени ташвиқотимни қилгин деб мажлисга чақирганим йўқ-ку. Сен ноинсофларни эшитишга келдим. Сени ҳамма мақтайди. Тошкентда жуда эҳтиёжмандинг кўп. Иложи борича Самарқанднинг оғирлигини билдинг, Тошкентга қайтмоқчисан. Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин», — деди давлат раҳбари.

Фазлиддин Умаров 2022 йил февраль ойида Самарқанд шаҳри ҳокими этиб тайинланганди. Бунга қадар 2021 йилдан бери Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.