Ханчжоу — 2022, таэквондо. Никита Рафалович чорак финалда ютқазиб қўйди

Ханчжоу-2022, таэквондо. Никита Рафалович чорак финалда ютқазиб қўйди

Ханчжоу — 2022 Осиё Ўйинларида таэквонда бўйича бугун аёллар ва эркаклар энг оғир вазн тоифаларида мусобақаларда иштирок этишмоқда.

Эркаклар ўртасида 80+ кг. вазнда тажрибали ҳамюртимиз Никита Рафалович ўз иштирокини чорак финалдан бошлади. Аммо у мазкур босқичда, кутилмаганда, имкониятни бой бериб қўйди.

Никитага тайпейлик Ли Менг Эн рақиблик қилди. Биринчи раундда ҳамюртимиз 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо бўлим тугашига 18 сония қолганида рақиб бошга зарба бериб, 3 очко ишлашга муваффақ бўлди ва раундлар бўйича олдинга ўтиб олди.

Рафалович иккинчи бўлимда катта устунликка эришиб, 8:0 ҳисобида мувозанатни тиклади. Учинчи бўлимда эса Ли 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Рафалович эса ушбу босқичда ўз юришини тўхтатди, ваҳоланки, у ушбу вазннинг 1-рақамли спортчиси эди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.