Шавкат Мирзиёев 11 сентябрдаги фармони билан «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади. Ҳужжатда айтилишича, у «Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш жараёнида тўпланган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида» ишлаб чиқилган. Аввалроқ «Газета.uz» ҳужжат лойиҳаси ҳақида ёзганди.
Фармонда «янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитда (Конституциянинг янги таҳрири 30 апрелдаги референдумда маъқулланган, президент сайлови эса 9 июлда бўлиб ўтган — таҳр.) асосий йўналишларни такомиллаштириш ва мамлакат тараққиёти ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги» қайд этилган.
Фармонда қайд этилган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида қуйидаги асосий ғоялар ўз ифодасини топган:
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича Республика комиссиясига бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилди. Комиссия ҳар олти ойда президентга ҳужжат ижроси ҳақида ҳисобот бериб боради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда стратегияни амалга оширишнинг боришини муҳокама қилиб, «чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажармагани» учун ҳукумат аъзоларига, шу жумладан, вазирларга нисбатан чора кўради. Бундан ташқари, ҳар олти ойда бир марта ҳукумат Олий Мажлис Қонунчилик палатасига стратегиянинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот беради.
Икки ҳафта муддатда фуқаролар стратегияни амалга оширишдаги муваффақиятларни баҳолаб, ўз фикр ва ташаббусларини билдиришлари мумкин бўлган онлайн портал ишга туширилиши керак.
Мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича беш йилга мўлжалланган (2017−2021 йиллар) биринчи Ҳаракатлар стратегияси 2017 йилда қабул қилинганди. Президент 2022 йил бошида Янги Ўзбекистонни 2026 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади. Фармонда янги стратегия доирасида «ўз долзарблигини йўқотмаган барча мақсадларга эришиш, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида белгилаб берилган, амалга ошириш давом этаётган долзарб вазифаларнинг амалга оширилиши таъминланиши керак», дейилади ҳужжатда.
«Газета.uz» стратегия лойиҳаси ҳақида юридик фанлар доктори, профессор Иса Хамедов (рус тилида) ва таълим эксперти Комил Жалиловнинг фикрларини эълон қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.