Ханчжоу — 2022, бокс: Асадхўжа Мўйдинхўжаев иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди

Ханчжоу-2022, бокс: Асадхўжа Мўйдинхўжаев иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди

Осиё Ўйинларининг бокс дастуридан ўрин олган бугунги жангларда барча 3 нафар спортчиларимиз ғалаба қозонишди.

71 кг. вазнда Ханчжоуга ташриф буюрган Асадхўжа Мўйдинхўжаев (у аввал 67 кг. вазнда иштирок этарди) нимчорак финал босқичи доирасида филиппинлик Маржон Пианарга қарши рингга кўтарилиб, барча раундларда тўлиқ устунликка эришди. Якуний баҳолар — 5-0 (30:26, 30:26, 30:26, 30:27, 30:27).

Ҳамюртимиз чорак финалда қозоғистонлик жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилади. Бу жанг 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.