Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Президент қарорига кўра, Курбанов Зуфар Камилевич Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Тайинловга қадар Зуфар Курбанов «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.

Июль ойи охирида Нажмиддин Тўрахўжаев ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.