Маманбий Омаров транспорт вазирига биринчи ўринбосар бўлди

Маманбий Омаров транспорт вазирига биринчи ўринбосар бўлди

2022 йил охиридан бери Қорақалпоғистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Президентнинг 12 сентябрдаги қарори билан Маманбий Аллабергенович Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

2022 йил 1 декабрь куни Омаров Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири этиб тайинланганди ва шу пайтгача ушбу лавозимда фаолият юритаётганди.

Ундан аввал Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Халқаро алоқалар, логистика ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.