Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бош вазирининг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳукумат раҳбари матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этиб, тармоқ фойдаланувчиларидан бундай хабарларга ишонмасликни сўради.

Ижтимоий тармоқларда 10 сентябрь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида махсус мажлисда амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари матбуот хизмати мазкур хабарларни рад этди.

«Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.