128 метрли ушбу ер ости йўли Қирғизистондан телефон, тиббиёт буюмлари, Ўзбекистондан эса хорижий валютани ўтказишга хизмат қилган.
Тўпланган ҳужжатларга кўра, данғаралик 33 ёшли шахс Риштон туманининг “ўзбек-қирғиз” чегараолди ҳудудидан ҳовли сотиб олиб, у ерда Қирғизистон ҳудудига олиб ўтувчи чуқурлиги 10 метр, баландлиги 2 метр, кенглиги 1,2 метр, узунлиги 128 метр бўлган туннель қазитган. Туннелга тушиб-чиқиш учун алоҳида лифт жойлаштирган. Ер ости йўлини қазишга шу туманида яшовчи 1984-1993 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар фуқаро ёлланган.
Шунингдек, жиноят иши доирасида ашёвий далил сифатида олинган 7 млрд 603 млн 650 минг сўмга баҳоланган 2707 дона мобил телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилиши белгиланди.
Туннель жойлашган уй эса давлат эгалигига ўтказилиши ва ер ости йўли тегишли тартибда кўмиб ташланиши белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.