Эркаклар ўртасида каноэ бўйича 1000 метрга яккалик финал баҳсида ҳамюртимиз Владлен Денисов масофанинг дастлабки 750 метр масофасида кучли учликда борди. У сўнгги 250 метрда тезликни ошириб, асосий таъқибчилари — Қозоғистон, Эрон ва Хитой вакилларини ортда қолдира бошлади. Аммо анча ортда келаётган Хтой Тайпейи аъзоси, кутилмаганда, сўнгги метрларда тезликни оширди ҳамда энг сўнгги метрда Денисовни ортда қолдирди. Фарқ атиги — 0,05 сония! Аламли кумуш.
Ўзбекистон делегациясининг медаллари 42 тага етди: 11 олтин, 14 кумуш ва 17 бронза.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.