Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда

2020 йилдан буён Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида ишлаб келган Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда. Мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн элчига юксак фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова мазкур мамлакатдаги миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда

Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан учрашувда икки томонлама ҳамкорлигининг жорий кун тартиби муҳокама қилинди. Вазир Исроил томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.

Мулқот якунида Эли Коэн Феруза Маҳмудовага Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида амалга оширган юксак фаолияти учун миннатдорлик билдириб, келгусидаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади, дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда
Фото: «Дунё»

«Газета.uz»да реклама

Феруза Махмудова 2020 йилнинг 19 июнь куни Сенат томонидан Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланган эди. Ўшанда Сенат раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистон дипломатияси тарихида илк бор аёл киши элчи сифатида фаолиятини бошлаётганини маълум қилган эди.

Айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси (2010−2012) сифатида фаолият олиб борган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.