Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб, у ерда олий даражадаги музокаралар ўтказади, шунингдек, Доҳа шаҳрида EXPO 2023 кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда «ЭКСПО Доха — 2023» — «Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит» халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.

Бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар. Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

«Газета.uz»да реклама

Аввалроқ Қатарга инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ташриф буюриб, Nebras Power, FITCO Detergent, Alaziziya Chemicals, Qatar National Cement, Power International, Hassad Food каби компаниялар билан учрашди. Ишбилармонлар йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон иқтисодиётига Қатарнинг тўғридан-тўғри инвестициялари жалб этилди, деб хабар қилди ИССВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган эди. Ўзбекистон президенти ташриф буюрган куниёқ Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди, томонлар 15 та ҳужжат имзолади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.