Ханчжоу — 2022, юнон-рум кураши. Бир спортчимиз финалга чиқди, уч нафари бронза медали учун курашади

Ханчжоу-2022, юнон-рум кураши. Бир спортчимиз финалга чиқди, уч нафари бронза медали учун курашади

4 октябрь куни Осиё ўйинларида юнон-рум кураши баҳсларига старт берилди. Бугун 4 та вазнда спортчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда.

60 кг. вазн тоифасида Илҳомжон Баҳромов Вьетнам (8:0) ва Хитой (3:1) вакилларини енгиб, ярим финалга чиқди. Ҳамюртимиз ярим финалда қирғизистонлик Жоламан Шаршенбековга имкониятни бой бериб қўйди (0:11). Илҳомжон энди бронза медали учун гиламга чиқади.

67 кг. вазнда баҳсларга киришган Маҳмуд Бахшиллоев Ҳиндистон (5:3), Туркманистон (8:3) аъзоларини мағлуб этиб, ярим финалга етиб келди. Ушбу босқичда у япониялик Эндога ютқазиб қўйди (1:6). Маҳмуд энди бронза медали учун гиламга чиқади.

77 кило вазнда Дилшод Омонгелдиев чорак финалда эронлик рақибидан мағлуб бўлди (3:5). Энди у бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этади.

87 кг. вазн тоифасида Жалғасбай Бердимуратов биринчи босқичда жанг қилмаган бўлса, у чорак финалда қозоғистонлик (11:0), ярим финалда эса япониялик Масато Сумини мағлуб этиб (3:1), финалга чиқди. Жалғайбай финалда эронлик Носир Ализодага қарши курашади.

Медаллар учун беллашувлар Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.