Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро тошкентлик бошқа фуқарони чет элга саёҳат учун юборишини айтиб, 21 млн сўм пулини олиб қўйди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу фирибгарлик жиноятини Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 27 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, М.М. Telegram'даги “Жаҳонгир” номли аккаунт орқали World-Travel номли гуруҳ яратиб, унда дунёнинг турли мамлакатларига саёҳат сафарларини ташкил қилиб бериш хизматларини таклиф қилган ҳолда алдовларига ишонган фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келганлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, жиноят содир этган М.М. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноий жавобгарликка тортилади.
Қонунга мувофиқ, М.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.