«WBC учун Фьюри-Усик жанги алоҳида аҳамиятга эга, чунки биз оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони мақоми учун дуэль ташкил этилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, биз буни аввалги барча йилларда қилганмиз.
Ҳар нарсага мослашувчан эдик ва ташкилотга ҳеч нарса халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилдик.
Бу жанг албатта барчамизнинг хотирамизда узоқ йиллар сақланиб қолади. Биз бу ҳақда «Маниладаги триллер» ёки «Жунглидаги шовқин» сифатида гаплашамиз.
Бу бокс тарихидаги энг ажойиб жанг бўлади. Бу жанг ғолиби бокс оламининг энг юқори поғонасида бўлади», — деди Сулаймон Luckypunch.net сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фьюри ва Усик Саудия Арабистонида жанг ўтказиш учун шартнома имзолагани маълум бўлганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.