Қашқадарёда эркак бир аёл ва собиқ МИБ ходимини пичоқлади

Қашқадарёда эркак бир аёл ва собиқ МИБ ходимини пичоқлади

Маълум бўлишича, эркак бу аёлга доимий руҳий тазйиқ ўтказиб келган. Аёлни МИБ ходими билан кўрган эркак уларга жароҳат етказган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёл собиқ эри томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти прокуратураси UzNews.uz сўровига асосан ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б. таниш аёлнинг уйига борганида у ерда таниши собиқ МИБ ходими О.Т.ни кўриб, жанжал кўтарган. Кейин, ошхонадан пичоқни олиб келиб, уйдаги аёл ва эркакка турли даражадаги тан жароҳатлари етказган. Натижада, жабрланувчилар шифохонага тушган.

Шунингдек, Х.Б. юқоридаги аёл билан қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда доимий равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб, уни қийнаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Х.Б.га нисбатан ЖКнинг 109, 110 ва 112-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.