“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодисага расмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 15:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Қорасув мавзеси Мингбулоқ кўчаси “Универсам бекати”да содир бўлган.
50-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳаси – Чингелди маҳалласи” йўналишида ҳаракатланаётган MAN русумли автобус ҳайдовчиси йўловчиларни тўлиқ тушириб-чиқариб бўлмасдан ҳаракатланиши оқибатида, автобусга ҳали чиқиб улгурмаган йўловчи аёл йиқилиб тушиши натижасида тан жароҳати олган.
Ҳодиса содир бўлган жойга дарҳол тез-тиббий ёрдам ходимлари чақирилиб, РШТТЁ марказига олиб борилган ва биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатилиб, ташхис қилинган. Ташхис натижаларига кўра, йўловчи юз қисми пешонасидан енгил тан жароҳати олганлиги ҳамда ўнг қўли синганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.