Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.

Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда илк бор ўтказилган халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иштирок этиб, ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Мазкур мусобақа давомида жанговар ҳаракатлар реалликка яқин бўлиши учун шаҳар ва тоғ ҳудудларида ташкил этилган амалий машғулотларда томонлар қарама-қарши куч сифатида жанг олиб борган. Унда асосан, дунёнинг етакчи давлатларидан сараланган жамоалар иштирок этган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси «мусобақа мобайнида жасурлик, ғалабага бўлган иштиёқ, юксак даражадаги касбий ва руҳий тайёргарлик, шунингдек, шахсий таркибнинг жипслигини» намоён этган.

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
НАТО стандартларига асосланган ушбу мусобақанинг 12 та жангида ўзбекистонлик ҳарбийлар 10 та ғалаба билан биринчи ўринни қўлга киритган. Иккинчи ўрин эса АҚШ ҳамда Корея жамоаларига (тўрттадан ғалаба) насиб этган.

28 октябр куни Тошкент халқаро аэропортида ҳарбийлар тантанали равишда кутиб олинган.

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.