Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик ва элчихонага консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўради.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга яна бир бор мурожаат билан чиқди.

Дипломатик миссия хабарида «мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб», фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кўриши, ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслиги сўралган.

«Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Элчихонага (консуллик хизматларини олиш учун) келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўраймиз», — дейилади элчихона хабарида.

Консуллик бўлими ишонч телефонлари: 03−672−2466, 03−672−2371, 03−758−5075, 03−758−5076.

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун: 972 54 485 1397.

Аввалроқ Тель-Авивдаги элчихона Исроилда бўлиб турган фуқаролардан барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий хабар берилмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.