Қарши шаҳар ҳокимлиги бюджетдан 1 млрд 350 млн сўм сарфламоқчи бўлган байроқ устуни ўрнига мусиқали фаввора қуради.
Аммо ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг, ўша пайтда Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган Зойир Мирзаев устун учун сарфланаётган 1,35 млрд сўм Қарши шаҳридаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга йўналтирилишини маълум қилганди.
Орадан икки йил ўтиб, Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдонидаги байроқ устуни учун қуйилган пойдевор демонтаж қилинди. Қарши шаҳар ҳокимлиги бу ерда чироқли устунлар ва мусиқали фаввора қурилиши ҳақида хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.