Ер усти ҳалқали метро линиясининг иш вақти вақтинча қисқартирилади

Ер усти ҳалқали метро линиясининг иш вақти вақтинча қисқартирилади

Бунга янги станцияларнинг ишга туширилиши сабаб бўлган.

“Тошкент метрополитени” ДУКнинг хабар беришича, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатлари ишга туширилади.

Натижада жорий йилнинг 16 декабрь санасидан «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишининг Технопарк (Дўстлик — 2) ва Яшнобод (2-бекат) бекатлари билан биргаликда Тузел (3-бекат) бекатида ҳам иш режими ўзгаради.

Унга кўра, соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади.

Шунингдек, Олмос (4-бекат) бекатидан Қурувчилар (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.

Таъкидланишича, 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача Олмос-Қурувчилар бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.