У шериги билан 2002 йилда 9 яшар болани сим билан бўғиб ўлдириб, жасадини қопга солиб, сув ҳавзасига чўктириб юборишган.
Маълум бўлишича, бундан 21 йил аввал А. исмли шахс ишхонасидаги раҳбари, яъни ўзининг холасининг эри билан тортишиб қолади ва ундан ўч олиш мақсадида унинг 9 ёшли ўғли, ўзининг жиянини яшириб, пул талаб қилмоқчи бўлади. У бу ишни амалга ошириш учун ҳозирги судланувчи фуқаро Д.га мурожаат қилади. Аммо, Д. болани яшириб қўйиб, пулни олганидан кейин бола қайтариб берилса, барибир бола орқали уларни топиб олиши мумкинлигини айтиб, болани ўлдиришни таклиф этади. А. ҳам бунга рози бўлади.
2002-йил 8 март куни соат 17:00 ларда А. жиянини алдаб, яшаш уйига олиб келади ва Д.га хабар беради. Судланувчи эркак ва А. болани маҳалладаги битмаган уйнинг ертўласига олиб тушиб, сим билан бўйнидан бўғиб ўлдиришади. Боланинг жасадини тошлар билан бирга қопга солиб, шу атрофдаги сув ҳавзасига ташлаб юборишади.
А. эса 2002 йилда қўлга олиниб, ўша пайтда қамалган ва жазосини ўтаб чиққан. У бу сафарги суд ишида гувоҳ сифатида қатнашган.
Суд ишида 21 йил олдинги воқеалар эсланди. Суд ҳукми билан судланувчи Д. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “в” ва “п” бандлари билан айбланиб, 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.