Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойидан Малайзия ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига уч мартагача Boeing 737 МАХ 8 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Бундай ниятни авиакомпания вакиллари, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Транспорт вазирлиги ва Самарқанд аэропорти бошқарув компанияси кўмагида, Uzbekistan Airports билан ўтказилган музокаралар чоғида билдиришди.

Маълумот учун, Batik Air — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади. Компания Lion Air арзон авиакомпаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.