ИИБ биносидаги камера қайд этган видеолавҳани эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Йигитнинг вафот этганлиги юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса бўйича турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.
Мазкур ҳодиса алоҳида назоратга олинган бўлиб, миш мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишларингизни сўраб қоламиз», дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни 21 ёшли Х.Т. чўнтагида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги аниқланиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимига олиб келинган.
Бинонинг 4-қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т. жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб, тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган. Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон қопламасига қулаб тушган.
Жароҳатланган йигит ички ишлар органлари ходимлари томонидан шифохонага олиб борилган. Аммо, у олган тан жароҳатлари оқибатида, 29 май куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.